Рустам Иноятов бугун, 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига қабул қилинди.
Бироз аввал хабар қилганимиздек, Рустам Иноятов бугун, 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига қабул қилинди. Эътиборингизга Рустам Иноятовнинг таржимаи ҳолини ҳавола этамиз.
Рустам Расуловчи Иноятов 1944 йил 22 июнда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида таваллуд топган.
Рустам Иноятов 1965—1967 йилларда Тошкент қурилиш трестида ишлаган ва бир вақтнинг ўзида ТошДУнинг форс филологияси факультетида ўқиган.
1968 йилда ҳарбий хизматга чақирилган. Ҳарбий хизмат даврида СССР КГБ тизимига қабул қилинган. Дастлаб қўмитанинг республикадаги бўлимларида ишлаган. Кейинчалик ташқи разведка билан шуғулланадиган – Биринчи бўлимга ишга ўтган. Рустам Иноятов ўзбек, форс, рус ва инглиз тилларини билади.
1976—1981 йилларда Афғонистонда доимий резидент сифатида ишлаган.
1995 йилда КГБ ўрнида янги ташкил қилинган Ўзбекистон МХХ раҳбари лавозимига тайинланган. 2018 йилнинг 31 январига қадар МХХ раиси лавозимида ишлади.