...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Рустам Иноятовга янги вазифа топширди


12:12, 11.04.2018 Жамият
 26 084

Мазкур соҳани ривожлантириш учун Рустам Иноятов билан бирга Бош вазир ва Бош прокурор ҳам масъул этиб тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси Рустам Иноятов Ўзбекистонда балиқчилик саноатини ривожлантиришда масъул этиб тайинланди.
 
Жорий йилнинг 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Балиқчиик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди.


 
Ҳужжатда “Балиқ ишлаб чиқарувчи” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасида Балиқчиликни ривожлантириш бошқармасини ташкил этиш, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси фаолиятини такомиллаштириш каби асосий масалалар белгилаб берилган.
 
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишга Рустам Иноятов билан бирга Бош вазир Абдулла Арипов ва Бош прокурор Отабек Муродов ҳам жавобгар этиб тасдиқланган.
 
Эслатиб ўтамиз, собиқ МХХ раиси Рустам Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 31 январдаги фармонига асосан Президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:Рустам Иноятов Балиқчилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар