...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сув ҳавзаларини балиқлантириш меъёри белгиланди


19:38, 22.12.2018 Жамият
 4 057

Табиий сув ҳавзаларининг қирғоқларида балиқ чавоқларини етиштириш учун чавоқ ҳовузлари ташкил этилиши мумкин.

“Табиий сув ҳавзалари маҳсулдорлигини оширишда балиқлантириш меъёрлари ва технологиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Мазкур ҳужжат билан табиий сув ҳавзаларини балиқлантириш меъёрлари ва технологияси белгиланди.
 
Унга кўра, табиий сув ҳавзаларида балиқ етиштириш бошланган вақтдан кейин 3 йил давомида ҳар йили 1 гектар сув ҳавзаси камида 50 дона ўсимликхўр балиқларнинг чавоқлари билан балиқлантирилиши лозим. Бунда ўсимликхўр балиқлар чавоқларининг оғирлиги 20 граммдан кам бўлмаслиги керак.
 
Табиий сув ҳавзаларининг қирғоқларида балиқ чавоқларини етиштириш учун чавоқ ҳовузлари ташкил этилиши мумкин. Бунда ҳар бир чавоқ ҳовузларининг майдони ярим гектардан кўп бўлмаслиги лозим.
 
Шунингдек, табиий сув ҳавзасининг тегишли ҳудудида мелиоратив ишлар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг тегишли мутахассислари иштирокида амалга оширилади.
 
Махсус транспорт воситасида табиий сув ҳавзасига олиб келинган балиқ чавоқларини табиий сув ҳавзасига ташлашдан олдин махсус транспорт воситасидаги сувнинг ҳарорати ва табиий сув ҳавзаси сувининг ҳарорати ўлчаниши зарур.
 
Табиий сув ҳавзаси сувининг ҳарорати махсус транспорт воситасидаги сувнинг ҳароратидан 5 С фарқ қилган тақдирда махсус транспорт воситасидаги сувнинг ҳарорати табиий сув ҳавзаси сувининг ҳароратига тенглаштирилиши лозим.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Балиқчилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар