...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дам олиш куни бизни қандай об-ҳаво кутиб турибди?


19:16, 22.12.2018 Бу қизиқ
 9 523

Эртага кузатиладиган об-ҳаво маълумоти билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 23 декабрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -2...0, кундузи +3...+5 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, ёмғир ва қор ёғиши кутилади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси -5...0, кундузи 0...+5 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғиши мумкин.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -5...0, кундузи +2...+7 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, қор аралаш ёмғир ёғади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -5...0, кундузи +3...+8 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Сурхондарё ва Қашқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +2...+7 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, ёмғир ёғади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -13...-8, кундузи -6...-1 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этиб, туман тушади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда ҳаво ҳарорати кечаси -7…-2, кундузи -5…0 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, қор ёғади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!