Қутқарувчилар кондаги ёнғинни “жуда кучли” деб баҳолаган.
Бугун, 22 декабрь куни Россиянинг Перм ўлкасидаги Соликамск калий кон бошқармасида шахтадаги ёнғин сабаб кондан юқорига чиқиш йўли беркилиб қолди. Ер қаърида тўққиз нафар кончи қолиб кетган.
Саккиз нафар шахтёрни чиқариб олишга муваффақ бўлинган. Пастда қолиб кетган тўққиз нафар кончи билан ҳозирча алоқа ўрнатишнинг имкони бўлмаган. 340 метр чуқурликда қолиб кетган кончилар шахсий қутқарув воситалари билан таъминланган. ФВВ минтақавий бўлими тоғ-қутқарувчилари келгунча беркилиб қолганларга кислород етишига умид қиляпти.
Қутқарувчилар кондаги ёнғинни “жуда кучли” деб баҳолаган. Ёнғин пудратчи ташкилот бетон қуяётганда юз берган. Корхонада ҳалокатни жиловлаш ва бартараф этиш тадбирлари режаси ҳаракатга келтирилган.

Суннатилла Абдуллаев