...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳабиб ва Конор реванш жанг ўтказадими?


18:18, 22.12.2018 Спорт
 8 453

Россиялик спортчининг отаси Ҳабибга тўланадиган гонорар масаласига тўхталиб ўтган.

Мутлақ жанглар чемпионати (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг отаси ва мураббий Абдулманноп Нурмуҳамедов ўғли қанча гонорар эвазига ирландиялик спортчи Конор Макгрегор билан реванш жанги ўтказишини маълум қилди.
 
“Sport24”га интервьюда Абдулманноп Нурмуҳамедов жанг учун 15 миллион доллар таклиф қилинганини қайд этган. Бироқ унинг сўзларига кўра, бундай гонорар етарли эмас.
 
“Макгрегор билан реванш учун 15 миллион таклиф қилишди... Нега? Ўттиз, йигитлар, 30 миллион”, деган мураббий.
 
Катта-Нурмуҳамедов ўғлида Конор билан жангдан бошқа қатор қизиқарли таклифлар мавжудлигини таъкидлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб ва Конор ўртасидаги жанг жорий йилнинг 6 октябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтганди. Жангнинг тўртинчи раундида россиялик спортчи ғалабага эришганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ҳабиб-Конор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!