...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Администрациясининг 21 кишилик жамоаси кимлардан иборат экани маълум қилинди


13:42, 28.08.2018 Жамият
 12 132

Давлат раҳбари ушбу фармон ортидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбар ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисида”ги фармонни ҳам имзолади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Администрациясини тузиш тўғрисидаги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Давлат раҳбари ушбу фармон ортидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбар ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисида”ги фармонни ҳам имзолади.
 
Унга кўра:
 
Зайнилобиддин Шахоббидинович Низомиддинов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси – Ижро этувчи аппарати раҳбари лавозимидан озод этилди.
 
Хайритдин Мадриддинович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтери лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
 
Умар Сапаевич Исмаилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва кадрлар захираси масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси – Ташкилий-кадрлар хизмати раҳбари лавозимидан озод этилди.
 
Рустам Расулевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
 
Турсинхан Айдарович Худайбергенов Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.  Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентинииг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
 
Абдужабар Абдусаттарович Абдувахитов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
 
Рустам Сабирович Қосимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимларига тайинланди.  Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимидан озод этилди.
 
Зелимхон Хайдаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти раҳбари лавозимига тайинланди.  Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ишлар бошқарувчиси лавозимидан озод этилди.
 
Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ижро этувчи аппарати раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
 
Бекзот Мардонович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.  Шу муносабат билан Ўзбекистан Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
 
Улугбек Исломович Мухаммадиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
 
Каҳрамон Қўчқорович Қуронбоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар масалалари буйича давлат маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
 
Алишербек Азизович Пайгамов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ижро этувчи аппарати раҳбари ўринбосари – ташқи алоқалар масалалари хизмати раҳбари лавозимидан озод этилди.
 
Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси раҳбари ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби лавозимига тайинлансин ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ижро этувчи аппарати раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.
 
Галина Каримовна Саидова Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ижро этувчи аппарати раҳбари ўринбосари – ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар хизмати раҳбари лавозимидан озод этилди.
 
Элёр Мажидовнч Ғаниев Ўзбекистан Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати тизимли муаммоларни таҳлил қилиш ва Ўзбекистон Республикасининг икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлиги устувор йўналишларини ишлаб чиқиш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.
 
Нозимбек Мансурбекович Рустамбеков Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
 
Мансурбек Полвонзода Оллоёров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати иқтисодиёт соҳасида ислоҳотларни эксперт-ҳуқуқий таъминлаш шўъбаси бош инспектори лавозимидан озод этилди.
 
Алишер Атаханович Усманов Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
 
Асқарали Давлатович Даминов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
 
Олим Одилович Салиев
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимидан озод этиди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Президент Администрацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар