...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Tashkent Open”: Жуфтликда Нигина россиялик шериги билан россияликларга ютқазди


15:00, 25.09.2018 Спорт
 1 648

Кеча жуфтликда ютқазган Нигина Абдураимова бугун кортга ўзи чиқмоқчи…

Кеча, 24 сентябрь куни “Tashkent Open” теннис мусобақасида жуфтлик ўйинлари ҳам бошланди.
 
Жуфтликда ўз иштирокини бошлаган ўзбекистонлик таннисчи Нигина Абдураимова россиялик Анна Калинская билан бирга Маргарита Гаспарян (Россия)-Анастасия Потапова (Россия) жуфтлигига қарши кортга тушди. Афсуски, ўйин икки россиялик теннисчилардан иборат жамоанинг ғалабаси билан якунланди. Баҳс икки сет давом этди ва унда 5-7, 3-6 ҳисоби қайд этилди.
 
Бугун, 25 сентябрь куни Нигина Абдураимова яккалик баҳсларини бошлайди ва германиялик Мона Бартелга қарши кортга чиқади.
 
Умуман олганда, мусобақа ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли бошланмади.
 
Аввалроқ, Сабина Шарипова россиялик Маргарита Гаспарянга имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Эслатиб ўтамиз, жуфтлик баҳсларида, яна бир ўзбекистонлик спортчи Оқгул Омонмуродова канадалик Эжени Бушар билан, украиналик Катерина Козлова ҳамда россиялик Вера Звонаревага қарши ўйин ўтказади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Теннис Tashkent Open Нигина Абдураимова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!