Ишлаб чиқарувчилар 5G смартфонларни ишлаб чиқаришда муаммога дуч келишлари мумкин.
Гап шундаки, 5G тармоқ смартфонга юкни сезиларли даражада ошириб, қурилма қаттиқ қизиб кетади. Экспертларнинг таъкидлашича, бешинчи авлод тармоғига эга гаджетлар нисбатан қўпол бўлади, чунки ишлаб чиқарувчилар унда иссиқлиқ трубачаларини ва иссиқлик энергиясини тўғри тақсимлаш тизимини ишлатишларига тўғри келади.
Жиддий муаммо бўлишига қарамасдан, йирик смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар сукут сақлаб, ўзларининг 5G тармоқни қўллаб-қувватлай оладиган смартфонларини тақдим қилишга тайёрланмоқдалар. Бундай телефонларни Samsung, Huawei, Lenovo ва OPPO компаниялари анонс қилиб бўлдилар.