Қозоғистон янги космик алоқа тизимини учирмоқчи.
Қозоғистон янги KazSat-2R космик алоқа тизими орқали Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонга телекоммуникация хизматларини яхшилашда ёрдам бермоқчи. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа ва аэрокосмик саноат вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ҳозирда Қозоғистон 2011 йилдан бери орбитадаги KazSat-2 космик аппаратини алмаштириш учун KazSat-2R’ни барпо қилишга тайёрланяпти. Орбитадаги сунъий йўлдошнинг актив ҳоли 2023 йил ноябргача сақланиб қолади.
“KazSat-2R космик аппарати ресурслари мамлакатнинг чеккасидаги интернетга уланиш қийин бўлган қишлоқларда алоқани яхшилаш учун фойдаланилади. Шунингдек, қўшни Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондаги фойдаланувчиларга қулай телекоммуникация хизматларини кўрсатишга йўналтирилади”, дейилади хабарда.
Айни вақтларда Республика космик алоқа маркази KazSat-2R космик алоқа тизимининг молиявий-иқтисодий асоси ва техник вазифаларини яратиш билан шуғулланяпти.

Суннатилла Абдуллаев