...
МЕНЮ
ONLINE TV

Обунага мажбурлаган раҳбар лавозимдан олинди


18:02, 05.11.2018 Жамият
 6 644

Халқ таълими вазирлиги мутахассислари текширув ўтказди.

Бекобод тумани халқ таълими бўлими бошлиғи Хасан Соибназаров даврий нашрларга мажбурий обуна тўғрисида берган кўрсатмаси учун ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
Ижтимоий тармоқларда Бекободда ўқитувчилар 2019 йил учун обунага мажбурланаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Халқ таълими вазирлиги мутахассислари ушбу маълумотларни жойига чиқиб ўрганган.


 
Таъкидлаш лозимки, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли Қарорининг 5-бандида қишлоқларда жойлашган умумтаълим мактабларини ўнтагача газета ва журналларга маҳаллий бюджет ҳисобидан обуна қилиш белгиланган.
 
Ушбу қарор талабидан келиб чиқиб, асосан қишлоқ жойларидаги умумтаълим мактабларига 2019 йил обунаси учун 10 номдаги газета ва журналлар тавсия этилган. Бекобод тумани халқ таълими бўлимига “Тошкент ҳақиқати”, “Халқ сўзи”, “Бекобод овози”, “Маърифат” газеталарига обуна бўлишлари учун маҳаллий бюджет ҳисобидан маблағлар ажратилган.
 
Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасининг Бекобод тумани халқ таълими бўлими бошлиғи Хасан Соибназаров томонидан ўзбошимчалик билан 2018 йил 30 октябрда имзоланган 01-650/18-сонли хатида тумандаги жами 57 та умумий ўрта таълим мактаблари директорларига бир неча газета ва журналларга обуна бўлиш вазифаси юклатилган.
 
Кўрилган чоралар натижасида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг ўқитувчилари Бекобод тумани халқ таълими бўлими бошлиғи хатида кўрсатилган нашрларга мажбурий обуна бўлишмаган.
 
Ўрганиш натижасида Бекобод тумани халқ таълими бўлими бошлиғи Хасан Соибназаров лавозимидан озод этилган ва унинг мажбурий обуна тўғрисидаги кўрсатмаси бекор қилинган.
 
Шу билан бирга мажбурий обунани олдини олиш бўйича керакли чоралар кўрмаганлиги ва тўлиқ назоратга олмаганлиги учун Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасининг бошлиғи Шукур Бурҳоновга интизомий чора кўрилган.
 
Ушбу ҳолат юзасидан барча халқ таълими ҳудудий бошқармаларига яна бир бор мажбурий обунани олдини олиш бўйича қатъий топшириқ берилди.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги қарорининг 16-бандида халқ таълими ходимларининг босма нашрларга мажбуран обуна бўлишини ташкил этиш тақиқланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мажбурий обуна Бекобод тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар