18 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бекобод туманига ташриф буюради.
Ташриф давомида туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ижроси ва бошқа турли ташкилотлар фаолияти билан танишиш режалаштирилган.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 11 август куни Олмалиқ шаҳрига ташрифи ҳақида хабар берган эдик.