...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Tashkent Open”: ўзбекистонлик спортчи мусобақа билан хайрлашди


15:57, 24.09.2018 Спорт
 1 543

Ўзбекистонлик спортчи яккалик баҳсларидан чиқиб кетди.

Аввал хабар берганимиздек, бугун пойтахтимизда соврин жамғармаси 250 минг АҚШ доллари бўлган “Tashkent Open” мусобақаси старт олди.
 
Яккалик баҳсларида ўз иштирокини бошлаган ўзбекистонлик теннисчи Сабина Шарипова россиялик Маргарита Гаспарянга қарши кортга чиқди. Афсуски, Шарипова иккита сетда бир хил 2:6, 2;6 ҳисобида рақибига имкониятни бой берди. Бу Сабинанинг мусобақа билан биринчи кунданоқ хайрлашганини билдиради. Сабаби, у жуфтлик баҳсларида иштирок этмайди.
 
Таъкидлаш жоизки, жуфтлик баҳсларида ўзбекистонлик теннисчилардан Нигина Абдураимова ва Оқгул Омонмуродовалар қатнашадилар.
 
Эслатиб ўтамиз, бугун Нигина Абдураимова ҳам мусобақадаги иштирокини бошлайди ва германиялик Мона Бартелга қарши баҳс олиб боради.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Сабина Шарипова Tashkent Open Нигина Абдураимова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!