...
МЕНЮ
ONLINE TV

Отабек Муродов Россия, Тожикистон ва Қозоғистон билан ҳамкорлик дастурларини имзолади


16:02, 24.09.2018 Жамият
 2 240

Россия, Тожикистон ва Қозоғистон билан ҳамкорлик дастурлари имзоланди.

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Бош прокурор Отабек Муродов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Душанбе шаҳрида (Тожикистон) бўлиб ўтган МДҲ мамлакатлари бош прокурорларининг Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 28-йиғилишида ва ШҲТга аъзо давлатлар бош прокурорларининг 16-йиғилишида иштирок этди.
 
Йиғилишларда МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатларнинг Бош прокурорлари ва иштирокчи-давлатлар делегациялари раҳбарлари, жумладан Озарбайжон, Арманистон, Беларусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Ўзбекистон, Хитой, Покистон, Ҳиндистон, шунингдек мулоқот шериклари ва кузатувчи мамлакатлардан таклиф этилган меҳмонлар сифатида – Афғонистон, Монголия, Эрон, Непал, Шри-Ланка, Прокурорлар Халқаро Ассоциацияси президенти Герхард Ярош ва Саудия Арабистони Бош прокурорлари қатнашди.
 
Муродов Россия, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Беларусия, Тожикистон, Афғонистон, Қозоғистон ва Қирғизистон делегациялари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди. Россия, Тожикистон ва Қозоғистон билан ҳамкорлик дастурлари имзоланди.
 
ШҲТга аъзо давлатлар бош прокурорларининг йиғилиши давомида трансмиллий ва уюшган жиноятчиликка қарши ҳамкорликда курашиш, терроризм, экстремизм, диний ва сиёсий радикализм хавфи ва экстремистик ҳаракатларнинг бошқа ҳалокатли таъсири кучаяётганлиги масалалари, шунингдек жаҳон ва минтақавий хавфсизликнинг бошқа муаммолари муҳокама қилинди. Урушлар билан қамраб олинган қатор мамлакатлардаги сиёсий вазиятнинг мураккаблиги, сиёсий келишмовчиликларнинг зарарли таъсири ва ушбу мамлакатлардаги тинч фуқароларнинг ўлими билан боғлиқ холатларга ташвиш билдирилди ва МДҲ ва ШҲТга аъзо-давлатларнинг қўшма интеграциялашуви давлатлар ва минтақаларнинг хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим омили деб топилди.
 
Йиғилишда Ўзбекистон Бош прокурори Ўзбекистон Республикасининг мазкур йўналишдаги устувор вазифаси жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан эмас, балки уларнинг туб сабаблари билан курашиш эканлигини таъкидлаб ўтди.

Теглар:Отабек Муродов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар