Ўзбекистонлик мигрант Россия суди томонидан 23 йилга озодликдан маҳрум этилди
Гап шундаки, Бўриев 2017 йилнинг 23 сентябрь куни тахминан соат 15:00 атрофида Ломоносов тумани Череминко қишлоғида 60 ёшли Россия фуқароси Ольга Точенига ҳужум қилган. У аёлни зўрлаган ҳамда тош ва арқон ёрдамида ўлдирган. Бўриев аёлнинг тилла тақинчоқларини олгач, унинг жасадини марҳума тегишли бўлган Hyunday Kreta русумли машинага жойлаштирган ҳамда воқеа жойидан яширинган.
Ломоносов туман суди 25 ёшли Зуҳриддин Бўриевни Россия Жиноят кодексининг “зўрлаш”, “талончилик”, “қотиллик изларини яшириш мақсадида жабрланувчининг машинасини олиб қочиш” моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этишда ҳам айбдор деб топди.
Ўз навбатида, судланувчи ҳам ўз айбига иқрор бўлган. Бу ҳақда Россия Тергов Қўмитасининг Ленинград вилояти бўйича Тергов бошқармаси Матбуот котиби Юлия Матолигина хабар берган.
Тергов маълумотларига кўра, мигрант Зуҳриддин Бўриев Россиянинг Ленинград вилоятида тўрт йилдан буён аниқ иш жойига эга бўлмаган ҳолда турли вақтинчалик ишлар билан шуғулланган.