...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Бош прокурор Муродовга янги ваколатларни берди


23:13, 19.09.2018 Жамият
 11 623

Президент фармонида Отабек Муродов – Комиссияга қуйидаги ваколатларни берган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига биноан Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Республика идоралараро комиссияси тузилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу комиссияни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов бошқаради.
 
Президент фармонида Отабек Муродов – Комиссияга қуйидаги ваколатларни берган.
 
  • тақиқланган ташкилотлар таркибига адашиб кириб қолган фуқароларнинг жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш;
 
  • мурожаат этган фуқароларнинг шахсини, шу жумладан, уларнинг содир этилган жиноятларга дахлдорлигини ҳар томонлама текшириш орқали ўрганиш;
 
  • мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган хулосаларни дастлабки тергов органларига ўрнатилган тартибда тақдим этиш;
 
  • содир этган қилмишига пушаймон бўлган ва айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилиб мурожаат этган фуқароларга нисбатан тақиқланган ташкилотлар аъзолари томонидан салбий таъсир этилишининг олдини олиш бўйича тегишли чораларни кўриш учун ваколатли органларга топшириқлар юбориш;
 
  • жиноий жавобгарликдан озод этилган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишида, шу жумладан, бандлигини таъминлаш борасида кўмаклашиш ва мониторингини олиб бориш;
 
  • жиноий жавобгарликдан озод этилган шахслар билан профилактик-тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича ваколатли органлар ва ташкилотларга топшириқлар юбориш.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 ноябридан террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар (кейинги ўринларда – тақиқланган ташкилотлар) таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Республика идоралараро комиссияси хулосасига асосан жиноий жавобгарликдан озод этилади.

Теглар:Отабек Муродов Президент фармони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар