Ўзбекистонлик спортчи яккалик баҳсларидан чиқиб кетди.
Яккалик баҳсларида ўз иштирокини бошлаган ўзбекистонлик теннисчи Сабина Шарипова россиялик Маргарита Гаспарянга қарши кортга чиқди. Афсуски, Шарипова иккита сетда бир хил 2:6, 2;6 ҳисобида рақибига имкониятни бой берди. Бу Сабинанинг мусобақа билан биринчи кунданоқ хайрлашганини билдиради. Сабаби, у жуфтлик баҳсларида иштирок этмайди.
Таъкидлаш жоизки, жуфтлик баҳсларида ўзбекистонлик теннисчилардан Нигина Абдураимова ва Оқгул Омонмуродовалар қатнашадилар.
Эслатиб ўтамиз, бугун Нигина Абдураимова ҳам мусобақадаги иштирокини бошлайди ва германиялик Мона Бартелга қарши баҳс олиб боради.