...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев ташрифи арафасида Ҳиндистонда ўзбек маданиятига бағишланган китоб намойиш қилинди


14:52, 25.09.2018 Олам
 1 710

Кўп томлик китоб намойиши Ҳиндистоннинг иккинчи Бош вазири Лал Баҳодир Шастри ёдгорлик мажмуасида бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга давлат ташрифи арафасида Деҳлидаги Лал Баҳодир Шастри ёдгорлик мажмуасида “Ўзбекистоннинг маданий мероси дунё хазиналарида” номали 10 томли китоб намойиши бўлиб ўтди.
 
Ўзбекистон маданий меросига аталган китоб намойишининг Лал Баҳодир Шастри ёдгорлик мажмуасида ўтиши ҳам рамзий маънога эга, албатта.
 
Таъкидланишича, Ўзбекистонда мустақил Ҳиндистоннинг иккинчи Бош вазири Лал Баҳодир Шастрининг ҳурмати баланд. Пойтахтда Лал Баҳодир Шастри бюсти ўрнатилган ва кўчалардан бирига ҳам ҳинд фарзандининг номи берилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари Ҳиндистонга давлат ташрифини амалга оширади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ҳиндистон Шавкат Мирзиёев Лал Баҳодир Шастри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!