Бинали Йилдиримни Самарқанд аэропортида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов кутиб олди.
Самарқандга турмуш ўртоғи билан ташриф буюрган Бинали Йилдиримни Самарқанд аэропортида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов кутиб олди.
Турк халқи Ўзбекистонни, айниқса, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларини муқаддас санаб, отаюрт деб атайди. Туркиядаги мактабгача таълим муассасалари, мактабларда турк халқининг узоқ тарихи айнан Самарқанд ва Бухорога бориб тақалаши ўргатилади. Шу боис бу халқнинг Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига меҳри бўлакча.
Ёдингизда бўлса Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 2016 йилда Ўзбекистонга қилган сафарида Самарқандни, 2018 йилдаги ташрифида Бухорони зиёрат қилганди. Бинали Йилдирим ҳам бугун, 25 сентябрь куни Самарқандни, эртага, 26 сентябрь куни Бухорони зиёрат қилади.