Нуриддинжон Исмоилов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саломини етказди.
Меҳмонни қарши олиб, Назарбоев Қозоғистон ва Ўзбекистон муносабатларидаги ижобий ўзгаришларни алоҳида қайд этган.
“Бугун бизнинг ўзаро алоқаларимиз яхши даражада бўлиб турибди. Биз Шавкат Мирзиёев билан йилда икки уч марта учрашиб, иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликдаги масалаларни муҳокама қиляпмиз. Имзоланган ҳужжат ва келишувларнинг амалга оширилишида икки мамлакат парламентлари муҳим аҳамиятга эга”, деган Нурсултон Назарбоев.
Нуриддинжон Исмоилов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саломини етказган ва икки давлат парламенти ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якуни ҳақида сўзлаб берган.
“Дар ҳақиқат, сўнгги вақтларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик ривожланишнинг юқори даражасига чиқди. Бу, биринчи навбатда, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлигида янги давр очиб берган, икки давлат президентлари ўртасидаги илиқ ҳамда дўстона муносабатлар туфайли юз бермоқда”, деган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери.