...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Бинали Йилдирим Туркияга Абдулла Арипов билан кўришмай қайтмади


12:20, 27.09.2018 Жамият
 3 041

Уни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олган.

Хабарингиз бор, Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси раиси Бинали Йилдирим 23-26 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди.
 
24 сентябрь куни Тошкентда расмий учрашувлар ўтказган Бинали Йилдирим, 25 сентябрь куни Самарқандни, 26 сентябрь куни Бухорони зиёрат қилиб, Туркияга қайтди.
 
Бинали Йилдирим 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакиллари ва Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев билан учрашув ўтказди. Шу куни Президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди.
 
“Qalampir.uz” манбаси етказган хабарга кўра, Бинали Йилдирим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳам ташриф буюрган. Уни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олган.
 
Туркия парламенти раиси Ўзбекистон ҳукумати раиси билан суҳбат қургани ҳам маълум. Учрашувдан хабардорлар унинг ўта самимий руҳда ўтганини айтмоқда. 

Теглар:Абдулла Арипов Бинали Йилдирим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар