Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни ташрифи билан қутлади. Тожикистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи натижалари юқори баҳоланди. Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 27-28 сентябрь кунлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этади.