...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Йилдирим Тошкентдаги “Япон боғи”ни пиёда кезиб, келин-куёвларни суҳбатга тортди


12:54, 27.09.2018 Жамият
 5 589

Бинали Йилдирим ҳам боғни айланар экан, ўнлаб янги оилалар вакилларига дуч келди.

23-26 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлган Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси раиси Бинали Йилдирим 24 сентябрь куни Тошкентдаги “Япон боғи”га галстуксиз ташриф буюрди ва боғни пиёда кезди.
 
Пойтахтликларга яхши маълум, “Япон боғи” кўп йиллик экобоғлардан бири саналади. 15 йилдирки, бу ерда янги ҳаёт остонасига қадам қўяётган келин ва куёвлар ҳаётларидаги энг ёрқин кунни фото ва видео тасмаларга муҳрлаш учун шу боғга келадилар. Бинали Йилдирим ҳам боғни айланар экан, ўнлаб янги оилалар вакилларига дуч келди.
 
Туркия парламенти раиси келин-куёвлар ва жажжи болажонлар олдидан шунчаки ўтиб кетмаган. Аксинча, улар билан суҳбатлашиб, исмларини сўраб, бахт тилаб йўлида давом этган. Ушбу суҳбатлар эса видеога муҳрланган. Мазкур тасвирларни юқоридаги видеоплеерда кўришингиз мумкин. 

Теглар:Бинали Йилдирим Япон боғи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар