...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бинали Йилдирим Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлди


17:28, 24.09.2018 Жамият
 1 464

Бинали Йилдиримнинг Ўзбекистонга ташрифи 26 сентябрга қадар давом этади.

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси раиси Бинали Йилдирим бошчилигидаги Туркия парламенти делегацияси билан учрашув ўтказди.
 
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов Ўзбекистон парламенти қуйи палатасининг қонунчилик фаолияти, қўмита ва фракциялари иш услублари, норма ижодкорлиги ҳамда парламентаризм соҳасидаги янгиликлар ҳақида батафсил сўзлаб берди.
 
Учрашувда бугунги кунда ўзбек-турк ҳамкорлигининг шартномавий-ҳуқуқий асосларини Ўзбекистон ва Туркия ўртасида “Абадий дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида”ги шартнома, шунингдек, қатор соҳаларга тааллуқли, яъни савдо, иқтисодиёт, транспорт, туризм, маданият, шунингдек, терроризм ва наркоманияга қарши курашишга доир 109 та ҳужжат ташкил этиши қайд этилди. Шулардан 61 таси давлатлараро ва ҳукуматлараро, 23 таси идоралараро ва 25 таси бошқа йўналишдаги (маданият марказлари, олий ўқув юртлари ҳамкорлигига оид) ҳужжатлардир.
 
Учрашувда Ўзбекистон-Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, инвестициявий ҳамда технологик, маданий-гуманитар, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш масалалари хусусида сўз юритилди.
 
Икки мамлакат олий вакиллик органлари ўртасида ўзаро мулоқотни жонлантириш, қонунчилик соҳасида тажриба алмашиш, парламентар ҳамкорлик алоқаларини юқори босқичга олиб чиқиш борасида фикр алмашилди.
 
Учрашувда, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам дўстона муҳокама этилди.

Теглар:Бинали Йилдирим Нуриддинжон Исмоилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар