...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда 1 тонна ош дамланади


12:45, 27.09.2018 Жамият
 3 278

Самарқандда халқаро туризм куни муносабати билан қатор тадбирлар ўтказилади.

Бутунжаҳон туризм куни муносабати билан 27-29 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бир қатор маданий-кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.
 
Вилоят ҳокими ўринбосари томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида белгиланишича, 27 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги барча маданий мерос объектларига кириш бепул амалга оширилади. Бу ҳақда “Zarnews” хабар бермоқда.
 
Руҳобод мажмуасидаги Ҳунармандлар марказида концерт дастури намойиш этилади. Шунингдек, шаҳардаги Ислом Каримов кўчаси, Регистон майдони атрофида ва бошқа туристик масканларда Самарқанд сайёҳлик салоҳияти бўйича тақдимотлар, миллий ҳунармандлик маҳсулотлари кўргазма-савдолари ташкил этилади.
 
Шу куни Регистон майдонида маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар учун 3D меппинг шоуси намойиш этилади.
 
28 сентябрь куни Ислом Каримов кўчасида тадбирлар давом этади ва кечга яқин “Бибихоним” чойхонасида “Мега палов” тадбирига ҳозирлик бошланади. “Мўътабар зардўз” хусусий корхонаси ташаббуси билан бу ерда 1 тонналик палов тайёрлаш режалаштирилган. Бунинг учун Фарғонадан 2 тонналик улкан қозон Самарқандга келтирилган.
 
29 сентябрь куни бир тонналик ош тайёрлаш жараёнини хорижлик сайёҳлар бевосита кузатиб боришади.
 
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Тошкентда “Ўзбегим” фестивали ўтказилиб, 7 тонналик ош дамланган эди. Бунга бош-қош бўлганларнинг номлари Гиннесс рекордлари китобига қайд этилган. Шундан кейин бошқа ҳудудларда ҳам фалон тонна ош дамлаш урфга кирганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ош Туризм куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар