Россия президенти Ўзбекистонга расмий ташриф амалга оширади.
Россия президенти Ўзбекистонга қачон келиши маълум бўлди. Владимир Путин 18-19 октябрь кунлари Тошкентда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги хабарида айтилган.
“Жорий йилнинг 18-19 октябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ҳамда Владимир Путиннинг учрашуви бўлади. Путиннинг расмий ташрифи доирасида биринчи рус-ўзбек минтақалараро ҳамкорлик анжумани бўлиб ўтади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 7 сентябрь куни Москвада Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашганди. Ҳукумат раҳбарлари учрашувида ҳам Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи масаласи диққат марказида бўлганди.