...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Навоий ва Жомий ҳайкалларини очиб бердилар


12:29, 27.09.2018 Жамият
 2 448

7 март куни Самарқанд шаҳрининг Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғида Навоий ва Жомий ҳайкали ўрнатилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Имомали Раҳмон Душанбе шаҳрида ташкил этилган Низомиддин Алишер Навоий номидаги истироҳат боғига ташриф буюрди. 
 
Мазкур истироҳат боғи Тожикистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги фармойишига мувофиқ ташкил этилган. Фармойишда тожик ва ўзбек халқларининг дўстлиги рамзи сифатида боғ марказига Нуриддин Абдураҳмон Жомий ва Низомиддин Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилиши белгиланган. Ҳайкал лойиҳасини яратиш бўйича танлов ўтказилган. 
 
Яна бир эътиборли жиҳати, бу боғ ёнидаги кўча ҳам Абдураҳмон Жомий номи билан аталган, Навоий боғи бошқа бир форс-тожик шоири Абу Абдулло Рудакий майдони билан туташиб кетган.
 
Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи арафасида боғга буюк мутафаккир шоирлар ҳайкали ўрнатилди. 27 сентябрь куни бу ерга давлат ва ҳукумат вакиллари, адиблар, ёшлар жам бўлди.


 
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон мазкур истироҳат боғи ва ҳайкални тантанали равишда очди. Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали пойига гуллар қўйди.
 
Маълумот ўрнида, жорий йил 7 март куни Самарқанд шаҳрининг Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғида Навоий ва Жомий ҳайкали ўрнатилган эди. 

Теглар:Алишер Навоий Абдураҳмон Жомий Ўзбекистон-Тожикистон Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар