...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда янги банк ташкил этилди


14:00, 05.01.2019 Жамият
 7 297

Банкнинг устав капитали 100 млрд сўм миқдорида белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви 2018 йил 29 декабрда “Пойтахт банк” акциядорлик жамиятига (Тошкент шаҳри) банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
 
Банкнинг устав капитали 100 млрд сўм миқдорида белгиланган бўлиб, 100 фоиз Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан шакллантирилган.
 
Банк Кенгаши раиси –Лутфилла Нуруллаевич Исматуллаев, Тошкент шаҳар ҳокими маҳкамасининг Молия бош бошқармаси бошлиғи.
 
Банк Бошқарув раиси – Қахрамон Турсунович Арипов.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Тошкент шаҳрида арзон кўп қаватли уй-жойлар қурилишини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорида “Пойтахт банк” акциядорлик жамияти ташкил этилиши белгиланганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Пойтахт банк Марказий банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар