...
МЕНЮ
ONLINE TV

Голландияда автобус одамлар устига юриб кетди


17:19, 18.06.2018 Олам
 2 305

Полиция берган маълумотларга кўра, автобус дарҳол воқеа жойидан яширинган.

Голландия жанубида ўтказилаётган мусиқий фестивалда кичик автобус томошабинлар устига юриб кетди. Воқеада бир киши ҳалок бўлган ва икки киши жароҳатланган.
 
Ҳодиса 18 июнь куни тунда машҳур Pink Pop фестивали ўтказиладиган жой яқинида содир бўлган. Полиция берган маълумотларга кўра, автобус дарҳол воқеа жойидан яширинган. Ҳозир у қидириляпти.


 
Маълумот учун, сўнгги вақтларда автобус ва автомобилларнинг одамлар устига юриб кетиши ҳолатлари кўпайиб боряпти. 2017 йилда шу каби воқеалар Украина, Буюк Британия, Латвия, АҚШ ва дунёнинг бошқа мамлакатларида содир бўлган эди.
 
Бу каби воқеалар бошқарувни йўқотиш сабаб, баъзида эса атайин қилинади. Белгияда ўтган йили автобус ҳайдовчиси атайин одамлар устига юрган эди. Куни кеча Москвада Қирғизистонлик такси ҳайдовчиси машинада одамлар устига юриб кетди. Воқеа ҳайдовчи бошқарувни йўқотгани сабаб юз бергани айтилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Нидерландия ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!