...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунё гўзали қайси жамоа жаҳон чемпиони бўлишини айтди


17:13, 18.06.2018 Олам
 9 606

Забияка лақабли башоратчи эчки Бельгия терма жамоасини жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишини тахмин қилган эди.

Бутун дунё футбол ишқибозларининг нигоҳи Россияга қаратилган пайтда, Германияда “Дунё гўзали -2018” гўзали аниқланди. Ушбу кўрик танлов Miss Germany Corporation томонидан ташкил этилди.
 
Германиядаги энг катта  Европа паркида 32 мамлакатдан келган қизлар  8 гуруҳга бўлинган ҳолда  “Miss World” ким бўлиши учун 5 та шарт бўйича баҳс олиб бордилар. Иштирокчиларнинг ёши чегараланган (18-33 ёш ораси) кўрик –танловда бельгиялик 18 ёшли Зое Брунет ғалаба қозонди.
 
“Дунё гўзали -2018” ғолибаси Зое Брунет танлов якунидан кейин “Эътибор беринг, Россиядаги жаҳон чемпионатида ҳам 32 мамлакат вакиллари иштирок этмоқда. Улар орасида Бельгия бор. 32 мамлакатнинг гўзаллари орасида ““Miss World” шарафига лойиқ кўрилдим. Ишонаманки, мундиалда ҳам Бельгия ғалаба қозонади”, дея фикр билдирди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Забияка лақабли башоратчи эчки Бельгия терма жамоасини жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишини тахмин қилган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Зое Брунет ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!