Тожик авиакомпаниялари Россияга парвозларни амалга ошириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Ҳозирда Тожикистон пойтахти Душанбедаги авиакассаларда йўловчилар томонидан Россияга харид қилинган чипталар билан боғлиқ муаммо пайдо бўлган.
Тожикистон авиакомпаниялари Россияга парвозларни қўшни мамлакатлар аэропортларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш чорасини қидираётгани билдиришган.
Авиакомпанияларнинг мутасаддилари бундай чора йўловчиларга ноқулай бўлиши, уларнинг вақтини олиши ва асабини бузишини эътиборга олиб, ечим топишга уринаётганини маълум қилган.
Жумладан, улар Қозонга учишда ноқулайликлар туғилишини таъкидлаган. Улар агар Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳридан парвоз қилинса, йўловчилар бир сутка вақт йўқотиши, Тошкентдан тўғридан-тўғри рейс бор, бироқ бу парвоз ҳафтада бир марта амалга оширилиши режага тўғри келмаслини ўйлаб кўрмоқда.
Бундан ташқари тожик авиакомпаниялари Қирғизистон аэропортларидан фойдаланиш имкониятларини ҳам кўриб чиқмоқда.
Маълумотларга кўра, тожикистонликлар жорий ҳафта охирига қадар Россиянинг учта шаҳрига авиақатновлар уюштириши мумкин бўлади. Бироқ кейинчалик бу йўналишлар ҳам бекор қилиниши таъкидланган.
Бугун, 3 апрель куни мазкур масалани ҳал қилиш мақсадида Тожикистон делегацияси Москвага учиб кетгани айтилган. Мазкур ташриф давомида масалаларга ечим топилиши кутилмоқда.