Виллем-Александр яқин кунлар ичида 51 ёшга тўлади.
Нидерландия қироли Виллем-Александр тахтга ўтирганидан кейин мунтазам равишда йўловчи самолётларини бошқара бошлаганини эътироф этди.
Тўғри, тахтга ўтирмасидан олдин ҳам Виллем-Александрнинг самолёт бошқаргани маълум эди. У учувчи лицензиясини сақлаб қолиш учун ўрта масофага парвоз қилувчи Fokker 70 самолётини “меҳмон учувчи” сифатида бошқарган.
Бироқ қирол деб эълон қилинганидан кейин KLM Cityhopper авиакомпанияси рейсларида иккинчи учувчи сифатида ишлай бошлаганини яшириб келган. Бу компания хизматидан одатда Европа мамлакатларига учадиган ишбилармонлар фойдаланади.
De Telegraaf газетасига берган интервьюсида Нидерландия қироли бундан кейин ҳам самолёт бошқаришни давом эттиришини билдирди. Ўтган йил ёзида эса йирикроқ Boeing 737s лайнерини бошқариш курсидан ўтади.
“Янги манзилларга, узоқ масофага, кўп сонли йўловчилар билан учишни хоҳлайман. Шунинг учун 737 самолётини бошқаришни ўргандим”, дейди қирол.
У самолётда йўловчиларга мурожаат қилган пайт одатда исмини айтмаган, чунки иккинчи учувчилар учун бу мажбурий эмас. Шундай бўлса-да, баъзан йўловчилар қиролни овозидан таниб қолишган.
Қиролича Беатрикс тахтдан воз кечгач, унинг ўғли Виллем-Александр қирол деб эълон қилинган эди. Нидерландия қироли 27 апрель куни 51 ёшга тўлади.

Акмалхон Эшонхонов