Махсус комиссия Чимкентдаги барча савдо шахобчаларини назоратдан ўтказаётганини маълум қилган.
Мамлакат Санитария назорати бошқармаси вакили 97 киши ҳозирда шифохонада заҳарланиш ташхиси билан даволанаётганини айтган. Қолган 100 нафардан ортиқ беморларга биринчи ёрдам кўрсатилган.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятни назорат қилаётганини, беморларнинг аҳволи ҳамда сонини эълон қилиб боришини маълум қилган.
Шифохона лабораториясида ўтказилган текширув натижасида музқаймоқ таркибида сифатсиз маҳсулотлар ишлатилгани аниқланган.
Шу боис Қозоғистон Бош прокуратураси ходимлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус комиссияси Чимкентдаги барча савдо объектларини назоратдан ўтказаётганини маълум қилган.
Олдинроқ, Қирғизистондаги тўйда 139 киши овқатдан заҳарланини хабар қилган эдик.