...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қидирувда бўлган яна бир жиноятчи Ўзбекистонга қайтди


16:56, 03.04.2018 Жамият
 7 320

У бегона юртларда яшириниб юришдан чарчаганини айтган.

Ўтган йилнинг кузида Тошкент шаҳар ИИББ томонидан содир этган жинояти учун қидирувда бўлган, лекин ўз хоҳиши билан ички ишлар органларига ўзини топширган шахсларга нисбатан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилмаслиги эълон қилинган эди.
 
Кейинчалик ИИББ ходимлари ушбу хабарни қидирувда бўлганларнинг яқин қариндошларига етказганди. Ўшандан бери ички ишлар органларига жазодан қочиб юрган кўплаб шахслар ўз хоҳишлари билан мурожаат қилдилар.
 
Жумладан,  Яккасарой туман ИИБ ФМБга мамлакатдан ноқонуний равишда чиқиб кетган ва узоқ вақтдан буён жазодан қочиб юрган Ж.Жавлоннинг қариндошлари келиб, уни Ватанга қайтишга кўндиришганини маълум қилган.
 
Жавлоннинг айтишича, у бегона юртларда яшириниб юришдан чарчаган ва шунинг учун ҳам жиноят ишини юритаётган терговчи олдига ўзи бўйин эгиб келишга қарор қилган.  
 
Ҳозир Жавлон оиласи ва яқинлари билан бирга. Қамоқ тарзидаги эҳтиёт чорасининг шахсий кафиллик эҳтиёт чораси билан алмаштирилгани у каби шахсларнинг  она юртга қайтишига ва виждон азобидан қутилишига ёрдам берди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Қидирув жиноятчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар