Ўзбекистон фуқароси террорчилик фаолиятини олиб бораётган пайтида қўлга олинди.
ИШИД террорчи ташкилоти аъзоси Анваржон Маҳмудов Россия пойтахти Москва шаҳридаги мактаб қурилиш объектида ишлаётган қурувчиларни Суриядаги террорчилик ҳаракатларига жалб этиб, тарғибот қилаётганида Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Бу ҳақда “Известия” нашри маълум қилди.
Маълум бўлишича, 26 ёшли Анваржон Маҳмудов Ўзбекистон фуқароси бўлиб, у жорий йилнинг март ойи охирида қўлга олинган.
Анваржон Маҳмудовга нисбатан “террорчи ташкилотлар фаолиятига кўмаклашиш” айблови билан жиноят иши очилган.
У террорчилик фаолиятини олиб бориш жараёнида қўлга олингани учун Россия қонунчилиги бўйича камида 6 йилга озодликдан маҳрум қилиниши айтилмоқда.
Олдинроқ, Сурияда ИШИД таркибида жанговар ҳаракатларда қатнашган наманганлик 8 нафар фуқарога суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Икром Раҳмон