...
МЕНЮ
ONLINE TV

72 ёшли онахон Президентдан рози, аммо шаҳар ҳокимидан...


15:55, 03.04.2018 Жамият
 6 245

Ҳамида Султонова каби хусусий мулк эгалари Тошкент шаҳар ҳокимияти ва туман ҳокимининг янги савдо комплекси қурилиши билан боғлиқ ваъдасига умид боғлаганларига бир йилдан ошди.

Ҳар қайси одам кексайганда, фарзандлар, набиралар қуршовида ўтирсам, муаммолардан ҳоли қарилик гаштини сурсам дейди. Бу эса кимгадир насиб этади, кимгадир йўқ.
 
Юрган – дарё, ўтирган – бўйра. Тошкентлик 72 ёшли онахон Ҳамида Султонова ҳам 10 йилдан буён пойтахтдаги Чорсу бозорида турмуш ўртоғидан қолган 178 кв метрлик дўконни бошқариб, миллий либослар, кулолчилик маҳсулотлари билан савдо қилиб келарди. “Тирикчилигим, ўлимлигим ҳам шу дўкондан эди”, дейди онахон.
 
Ҳамида Султоновага тегишли дўкон, қолаверса, ўша ҳудуддаги 50 га яқин хусусий мулклар Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг 2017 йил февраль ойидаги 366-сонли қарорига кўра бузилган. Ҳамида Султонова каби хусусий мулк эгалари Тошкент шаҳар ҳокимияти ва туман ҳокимининг янги савдо комплекси қурилиши билан боғлиқ ваъдасига умид боғлаганларига бир йилдан ошди.


 
Бу орада мулк эгаларидан 10 миллион сўмдан йиғим-терим бошланган. Кейинроқ, миқдор 25 миллионга етган. Пул олди-бердисида эса на хат бор, на ҳужжат.
 
Ҳамида Султонова Президентдан миннатдорлигини айтаркан, Тошкент шаҳар ҳокими,  Шайхонтоҳур тумани ҳокими ва мутасаддилар ушбу ҳолатга панжа ортидан қараб, ишни пайсалга солаётгани, кўплаб тадбиркорлар ишсиз, даромадсиз қолаётганини қўшимча қилади.
 
“Qalampir.uz”ни кузатиб боринг! Тез орада видеоинтервьюни тўлиқ ҳолида эътиборингизга ҳавола этилади. 

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокими Ҳамида Султонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар