Фуқаролар чегара хизмати ва божхона ходимлари устидан шикоят қилмоқда.
Тожикистонлик фуқаролар Тошкент ва Сўғд вилоятини туташтирувчи “Ойбек” чегара постида сунъий навбатлар ва мутасаддиларнинг пора олишларидан шикоят қилмоқда. Бу ҳақда Asia-Plus нашри маълум қилди.
Таъкидланишича, навбат кутиб турган фуқаролар чегарадан ўтишда муҳр қўйишни соатлаб кутиб қолаётгани, бунинг натижасида кекса ва ёш болали аёллар азият чекаётганини айтишмоқда.
Шунингдек, улар чегара хизматчиларининг пул эвазига навбатсиз ўтказиб юборишидан шикоят қилишмоқда.
Одамлар Ўзбекистон томонида навбат йўқлигини билдиришган.
Ўзбекистонга келаётган тожикистонликлар, шунингдек, “Дўсти” ва “Турсунзода” пунктларида ҳам узундан узоқ навбатлар ҳосил бўлаётганидан эътироз билдирмоқда.
Фуқаролар Тожикистоннинг Панжикент ва Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятини туташтирувчи “Саразм-Жартепа” пункти божхона ходимларининг қўполлигини таъкидлашмоқда.
Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари назорат маркази мавжуд вазиятни ўрганиб, тез орада фуқароларга енгиллик яратилишини маълум қилган.

Икром Раҳмон