Мисрда ўтган сайловлар ҳар доимгисидан ўзгача бўлди.
Бугун, 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Абдулфаттоҳ ас-Сисини Миср Араб Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар қилди.
Айтиш жоизки, сайловларда аввал кузатилмаган ҳолат қайд этилди. Унга кўра, сайловчиларнинг 1,5 миллион нафари берилган сайлов бюллетенларига қўшимча ўрин киритиб, Англиянинг “Ливерпуль” футбол клуби етакчи ўйинчиси мисрлик Муҳаммад Салоҳга овоз беришган.