...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Роналду Модрич ва Салоҳни табриклади


13:08, 29.09.2018 Спорт
 3 967

Футболчи Instagram’даги саҳифаси орқали жонли чиқиш қилди.

Португалия терма жамоаси ва “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Instagram’даги саҳифасида жонли трансляция ташкил қилиб, собиқ жамоадоши Лука Модрични ФИФА талқинига кўра 2018 йилнинг энг яхши ўйинчиси ҳамда “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни ҳам энг чиройли гол муаллифига бериладиган Пушкаш номидаги соврин билан табриклади.
 
“Пушкаш совринини юта олмаганим ташвишланарли ҳол эмас. Ҳаммаси жойида. Бу совриндан музейимда битта бор. Салоҳ бунга лойиқ эди, голи чиройли чиққанди.
Модрични ҳам табриклайман. Баракалла”, дея фикр билдирган Роналду.
 
Эслатиб ўтамиз, Криштиану 2009 йилда Пушкаш номидаги мукофот билан тақдирланган эди.
 
Шунингдек, у беш марта “Олтин тўп” ҳамда икки марта “The Best” соврини билан мукофотланган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Криштиану Роналду Instagram Лука Модрич Муҳаммад Салоҳ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!