...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тўрт давлат раҳбарлари Сурия масаласи бўйича тўпланишади


13:01, 29.09.2018 Олам
 3 276

Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркел Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан бўлаётган учрашувда маълум қилди.

Туркия, Россия, Германия ва Франция раҳбарлари Суриядаги масалаларни ҳал қилиш учун октябрь ойида учрашади. Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркель Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан бўлаётган учрашувда маълум қилди.
 
“Биз, шунингдек, Идлиб ҳақида ҳам тўхталдик. Германия Суриядаги нотинчликларга бефарқ эмас. У ерда тинчлик бўлишини истаймиз”, деб айтди Меркель.
 
Аввалроқ, президент Эрдўған уч кунлик расмий ташриф билан Германияга боргани ҳақида хабар берган эдик.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Ангела Меркель Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!