...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ички ишлар органларига ишга киритиш 2 минг долларга баҳоланди


12:25, 29.09.2018 Жамият
 9 579

Қашқадарёда ишга киритишни ваъда қилган “ҳожатбарор” қўлга олинди.

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғига алданиб қолган қаршилик аёл мурожаат қилган.
 
Қарши шаҳарида истиқомат қилувчи Соҳиба Нарзуллаева ўғлини ички ишлар органларига ишга киритиш ниятида алданиб қолганини маълум қилган.Унинг таъкидлашича, Х.Х Соҳиба Нарзуллаевага ўғлини ички ишлар органларига ишга жойлаштириб қўя олишини айтган. Бу “ҳожатбарор”ликни 2 минг АҚШ доллари эвазига бажаришини билдирган. Орадан анча вақт ўтиб алданганини тушунган.
 
Аёлнинг аризасига асосан вилоят ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари, вилоят прокуратураси масъул ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда кимёвий ишлов берилган минг АҚШ долларини олаётган вақтида Х.Х. қўлга олинган.
 
ЎзАнинг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси тергов бошқармаси томонидан жиноий иш қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қашқадарё вилояти фирибгарлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар