...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Меркель, Мэй, Киска ва Макрини ортда қолдириб, Instagram’да пешқадамлик қилмоқда


10:27, 12.12.2018 Жамият
 4 576

Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси европа мамлакатларининиг кўзга кўринган лидерлариникидан ҳам олдинда экани маълум бўлди.

2017 йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Instagram саҳифаси очилган эди. Бугун унга аъзолар сони 1 миллиондан ошди ва Ўзбекистон раҳбари Instagram саҳифасига аъзо бўлганлар сони бўйича собиқ иттифоқ ҳудудидаги сиёсатчилар ичида пешқадамлардан бири бўлиб турибди.
 
BCW (Burson Cohn & Wolfe) халқаро пиар-агентлиги “Дунё етакчилари Instagram’да” номли тадқиқотини эълон қилди. Кузатувларда 426та расмий давлат аккаунтларини таққослаб кўрилган. Ўзбекистондан бу изланишда Президент ва Бош вазир Абдулла Арипов аккаунтлари қатнашган.
 
Шавкат Мирзиёев аккаунти собиқ иттифоқ ҳудудида 2-ўринда экани ойдинлашди - унинг обуначилари сони изланиш ўтказилган вақтда 831,7 мингни ташкил қилган, ҳозир эса 1 миллиондан ошиб кетган.
 
Бу сегментда Россия бош вазири Дмитрий Медведев аккаунти пешқадамлик қилмоқда. Унинг обуначилари сони 2,91 миллиондан ортиқ. Биринчи бешликка Озарбайжон президенти Илҳом Алиев (236,7 минг обуначи), Украина президенти Пётр Порошенко (123,6 минг обуначи) ва Қозоғистон бош вазири Бақитжон Сагинтаев (77,9 минг обуначи) аккаунтлари ҳам кирган.
 
Шу ўринда QALAMPIR.UZ ҳам ижтимоий тармоқларда ўз тадқиқотини ўтказди. Бунда Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси кузатувчилари бўйича нафақат собиқ иттифоқ мамлакатлари расмийларининг саҳифаларидан, балки европа мамлакатларининиг кўзга кўринган лидерлариникидан ҳам олдинда экани маълум бўлди.
 
Унга кўра, Буюк Британия Бош вазири  Тереза Мэйнинг Instagram’даги саҳифасида 103 минг, Германия Федератив Республикаси канцлери Ангела Меркелнинг саҳифасида 772 минг, Хорватия Республикаси Президенти Колинда Грабар-Китаровичнинг саҳифасида 359 минг, Словакия Республикаси Президенти Андрей Кисканинг саҳифасида 69 минг 300, Аргентина Республикаси Президенти Маурисио Макрининг саҳифасида 913 минг кузатувчи мавжуд. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Instagram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар