...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чилонзор тумани ҳокимининг уйини ўғри урди


10:34, 12.12.2018 Жамият
 7 083

Гумонланувчилар айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги жазо чораси қўлланилган.

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Маҳаметовнинг Юнусобод туманида жойлашган уйини ўғри “урган”. Ўғрилар ҳокимнинг уйидан пул маблағларини олиб чиқиб кетгани айтилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан маълум қилишларича, мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман ИИБ ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. 
 
Тергов-тезкор тадбирлар натижасида 7 декабрь куни ушбу жиноятни амалга оширишда гумонланган 3 киши қўлга олинган. Гумонланувчилар М.М., Қ.Г. ва  Г.Р.лар ушланиб, ўтказилган тинтув тергов ҳаракатлари давомида М.М.нинг хонадонидан ўғирланган ашёлар олинган.
 
М.М., Қ.Г. ва Г.Р.лар 9 декабрь куни жиноят иши юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги жазо чораси қўлланилган.
 
Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Теглар:Сарвар Маҳаметов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар