...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шоакром Исроилов ишдан кетди


10:55, 26.07.2018 Жамият
 6 137

Вазирликни Шоакром Исроиловнинг ўринбосари бўлиб фаолият юритиб келаётган Ойбек Қосимов бошқаряпти.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимида фаолият юритиб келаётган Шоакром Исроилов кеча, 25 июль куни вазифасидан озод этилган. Бу ҳақдаги хабарни вазирлик расмийлари тасдиқлади.
 
“Qalampir.uz”нинг аниқлашича, айни дамда вазирликни Шоакром Исроиловнинг ўринбосари бўлиб фаолият юритиб келаётган Ойбек Қосимов бошқаряпти.
 
Ушбу вазирлик Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил март ойидаги фармони билан ташкил топган эди. Шоакром Исроилов эса вазирликнинг илк раҳбари саналади.
 
Шоакром Исроиловнинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Ойбек Қосимов эса Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Бош котиб бўлган даврларидан кўпчиликка таниш. 

Теглар:Шоакрам Исроилов Ойбек Қосимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар