Ўзбекистон фуқароси О.П. Боткент вилояти ҳудудида қўлга олинган.
Ўзбекистон фуқароси жангарилар лагерида қўпорувчилик-террорчилик бўйича тайёргарликдан ўтиш учун “Ўзбекистон-Қирғизистон-Тожикистон-Афғонистон” йўналишида ҳаркатланаётган бўлган. Тайёргарликдан сўнг Сурияда ҳукумат қўшинларига қарши жангларда иштирок этишни режалаштирган.
Ўзбекистон фуқароси О.П. Боткент вилояти ҳудудида қўлга олинган. Текширилганда ундан электрон ахборот ташувчи қурилмалар, араб тилидаги адабиётлар, иссиқ кийим, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа буюмлар топилган.
Йиғилган материаллар Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Боткент вилояти бўлимига топширилган.