...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда автобус ўққа тутилди. Унда ўзбекистонликлар ҳам борми?


16:44, 07.11.2018 Олам
 13 886

Юз берган воқеа юзасидан бир неча Туркистон вилоятида истиқомат қулувчилар қўлга олинган.

5 ноябрь, душанба куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида йўловчи ташувчи автобус ўққа тутилди. Бу ҳақда Қозоғистон маҳаллий ОАВлари маълум қилди.
 
Хабарда айтилишича, автобус билан бир йўлда кетаётган енгил автомобил йўловчилари автобусга қарата травматик қуролдан ўқ узган. Ушбу юз берган воқеа юзасидан бир неча мамлкатнинг Туркистон вилоятида истиқомат қилаётган фуқаролар ушланган.
 
Айни вақтда автобусга ўқ узган фуқароларга нисбатан Қзоғистон республикаси Жиноят кодексининг 293-моддаси бўйича “Безорилик” жиноий иш қўзғатилиб, дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.
 
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари травматик қуролни қандай қилиб безорилар қўлига тушганини аниқлаш мақсадида суриштириш ишларини бошлаб юборган. Автобусда ўзбекистонлик фуқаролар бор ёки йўқлиги бўйича аниқ маълумотлар келтириб ўтилмади.

Теглар:Қозоғистон Чимкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!