Ўзбекистонлик спортчига мексикалик чарм қўлқоп устаси Мигель Замудио рақиблик қилади.
Шу куни Ўзбекистонлик спортчига мексикалик чарм қўлқоп устаси Мигель Замудио рақиблик қилади.
Маълумот учун, Шаҳрам бугунги кунгача профессионал боксда 5 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 4 та баҳсни у муддатидан олдин якунлай олган.
27 ёшли Замудио эса профессионал боксда 53 маротаба жанг қилишга улгурган. Жангларнинг 41 тасида у ғалаба қозонган (25 таси нокаут эвазига). 11 та жангда эса мағлубият аламини тотиб кўрган (9 та нокаут). Яна битта жангда эса дуранг натижа қайд этилган.