...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвада Ўзбекистон ва Доғистондан борган киракашлар жанжал чиқарди


16:36, 07.11.2018 Олам
 10 047

Жанжал натижасида бир киши жароҳатланиб ҳалок бўлган.

Москвада такси ҳайдовчилари ўртасида келиб чиққан жанжал вақтида ўқотар қуролдан олган жароҳати натижасида бир нафар ҳайдовчи ҳалок бўлди.
 
Воқеа 5 ноябрь куни “Анино” метро бекати олдида юз берган. Доғистон ва Ўзбекистондан борган киракашлар ўртасидаги келиб чиққан жанжал вақтида иштирокчилардан бири рақибини травматик қурол билан жароҳатлаган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар эркак ҳаётини сақлаб қола олишмаган. Қотилликда гумонланувчи шахс яширинган.
 
Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ходимлари “қўлга олиш” режасини эълон қилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Москва киракаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!