...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Уддабуронлар”! Тошкентда 120 миллион сўм пул ўмарган авиакасса ходими ушланди


10:05, 10.04.2018 Жамият
 4 055

У олинган пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборгани маълум бўлди.

Жорий йилнинг 6 апрелдан бошлаб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ходимлари Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги авиакасса ходимининг 120 миллион сўмлик чипталарни ўзлаштиргани юзасидан текширув олиб бормоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.
 
Маълум бўлишича, авиакасса диспетчер-кассири Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи 1991 йилда туғилган Х.Саханов жорий йилнинг март ойида бир нечта фуқародан 120 миллион сўмлик чипта пулларини олиб, ўзлаштириб юборган. Фуқаролар эса чиптасиз қолган.
 
Ҳозирда мазкур иш ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан ўрганилмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:авиакасса билет 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар