7 ноябрь куни ҳам Москвада бир қатор рейслар парвози кечиктирилиши ёки умуман бекор қилиниши маълум қилинди.
6 ноябрь куни Москва шаҳрида бир неча авиапарвозларнинг учиш ва қўниш вақти кечиктирилди, баъзи рейслар эса умуман бекор
қилинди. Москва шаҳри Фавқулодда вазиятлар бошқармаси кучли қор бўрони ва изғирин туфайли минг метр масофагача йўлни кўриш даражаси жуда паст бўлгани ҳақида хабар қилди. Синоптиклар бу ҳолатни бугун, яъни 7 ноябрь куни ҳам давом этишини таъкидлашди.
“Домодедово” аэропортида 48 та рейс кечиккан бўлса, яна 2 та авиапарвоз бекор қилинган.
“Шереметьего” аэропортида эса 5 та рейс кечиккан бўлса, “Внуково” аэропортида 15 дан зиёд самолёт парвози кечиккан.